ЖССТда СOVID-19га қарши янгиланган стратегия эълон қилинди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19га қарши янгиланган стратегия эълон қилди, ҳужжат АҚШ президенти Дональд Трампнинг, Вашингтон БССТни молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги баёнотидан сўнг оммага эълон қилинди.

“СOVID-19 ҳақида сўнги ойлар давомида бўлган асосий нарса шу бўлдики, барча ҳолатлар қанча тез аниқланса, тестдан ўтказилса, изоляцияга олинса ва зарур парваришлар амалга оширилса, вируснинг тарқалиши шу қадар қийинлашади. Бу тамойил инсонлар ҳаётини қутқармоқда ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади. Вақтни йўқотиш керакмас. ЖССТнинг асосий эътибори барча инсонларга хизмат қилиш, ҳаётларни қутқариш ва СOVID-19 пандемиясини тўхтатишга қаратилган”, – дейди ЖССТ бош дректори Тедрос Адханом Гебрейесус “Тwitter”даги микроблогида Трампнинг баёнотидан сўнг ташкилотнинг янгиланган стратегиясини тақдим этар экан.

Эълон қилинган ҳужжат 28 саҳифадан иборат. Унда давлатларга ЖССТ нуқтаи назарида коронавирусни жиловлашда энг самарали, деб ҳисобланган тавсиялар ўз аксини топган. ЖССТга кўра, бунда касалларни, уларнинг ким билан алоқада бўлганликларини аниқлаштириш, шунингдек, вирусни тадқиқ этиш бўйича халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви роли жуда муҳим.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: