“ЖССТ туну кун ишламоқда, аммо маблағ кечикмоқда”

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пайдо бўлганидан бери тўхтамасдан ишламоқда.

Ташкилот ўзига аъзо бўлган 194 мамлакатни вирус билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва унга қарши қандай ҳаракат қилиш борасидаги маслаҳатлар билан таъминлаб келмоқда.

Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус жума куни айтиб ўтган.

“ЖССТ коронавирусга қарши халқаро курашни мувофиқлаштириш учун тун-у кун ишламоқда.Ташкилотимиз мамлакатларга COVID-19 ни енгиш бўйича маслаҳат бермоқда, давлатларни вирусга қарши курашда бирлашишга чақирмоқда, ресурсларни шай ҳолатга келтирмоқда ва бошқа ишларни амалга оширмоқда. Ҳозиргача ЖССТ ҳисобига коронавирус билан курашиш дастурлари учун деярли 800 миллион доллар қабул қилинди. Бизга яна 900 миллион доллардан ортиқроқ маблағ керак бўлади” деди Гебрейсус 22 май куни бўлиб ўтган виртуал сессияда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: