ЖССТ мутахассислари коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун юзга тегинмасликни тавсия қилишмоқда

Маълумотларга кўра, одам ҳар соатда ўртача 16 мартадан 23 мартагача юзга тегинар экан. Бироқ ЖССТ бошқа тиббиёт ташкилотлари каби, коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун юзга ( айниқса оғиз, бурун ва кўзларга) тегинмасликни тавсия қилмоқда. Ушбу маслаҳат ҳаво-томчи йўли орқали юқувчи вирус ёки бактериялардан сақланишда қўл келаркан. Юқорида айтганимиздек, юзга тегиниш кундалик беихтиёр одатимизга айланган. Бироқ, ўзимизни ва яқинларимизни коронавирусдан сақлаш учун тиббиёт мутахассисларининг ушбу маслаҳатига амал қилайлик.

Манба: qalampir.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: