ЖССТ коронавирус тарқалишини бошқаришда ёрдам берадиган иловани ишга туширди

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) шу ойда тест тизими ривожланмаган мамлакатлардаги одамлар учун коронавирус аломатларини баҳолаш имконини берадиган иловани ишга туширади. Бу ҳақда "Рамблер" нашри хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, иловада фойдаланувчилар уларда кузатилаётган аломатлар ҳақида саволларга жавоб беришлари ва коронавирус бўйича тавсиялар олишлари мумкин. Шунингдек, дастур фойдаланувчига вирусни қаерда ва қандай текшириши мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

Ташкилот вакиллари айтишларича, улар Bluetooth асосида касалланган одамлар билан фойдаланувчининг алоқа қилганини кузатиш функциясини қўшишни кўриб чиқмоқдалар. Бундан ташқари, ҳар қандай мамлакат ҳукумати ЖССТ дастурига асос бўлиб, керакли функцияларни қўшиши ва ўз версиясини ишлаб чиқиши қилиши мумкин.

Ҳозирча, Ҳиндистон, Австралия ва Буюк Британия юқумли касалликларга қарши курашда ёрдам бериши керак бўлган расмий дастурларини ишга туширишди. Ўзбекистон ҳам “Birga yengamiz“ номли ана шундай дастурни ишга тушириш арафасида.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: