ЖССТ клиник тадқиқотлар ўтказилаётган коронавирусга қарши вакциналар тўғрисида маълумот берди

Коронавирусга қарши учта вакцинанинг клиник тадқиқотлари бошланди, яна 70 дан ортиқ вакцина ишлаб чиқиш жараёнида, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адхоном Гебрейесус.

У шунингдек, ташкилот қўллаб- қувватлови остида коронавирусни даволашнинг турли усуллари бўйича маълумот алмашиш учун махсус дастур олиб борилаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, дастурда 90 та мамлакатдаги касалхоналар ва тўрт хил дори синови ўтказилаётган 900 дан ортиқ бемор қатнашмоқда.

Бундан ташқари, ЖССТ кортикостероидлар ва шамоллашга қарши дориларнинг коронавирусни даволашга таъсирини ўрганувчи тиббий экспертлар гуруҳини тузган.

Март ойи ўрталарида АҚШда коронавирусга қарши вакцина илк марта кўнгиллиларда синаб кўрилганди. Экспертларнинг фикрича, вакцина муваффақиятли синовдан ўтгандан кейин ҳам ҳамма ундан фойдалана олиш босқичига етгунига қадар камида 1,5 йил вақт кетади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: