Жаҳонда чой етказиб бериш хавф остида қолди

Вирус тарқалиши сабабли Ҳиндистон ва Кенияда қабул қилинган чеклов чоралари жаҳонда чой етказиб бериш ҳажмига хавф солмоқда.

Ҳиндистонда чеклов чоралари 25 мартдан 14 апрелгача киритилганди, аммо сешанба куни мамлакат бош вазири Нарендра Моди чекловлар 3 майгача узайтирилишини эълон қилди.

Қайд этилишича, Ассам ва Даржилинг ҳудудларида чой ҳосилини йиғиб олиш мавсуми бошланган вақтда иқтисодий фаолият тўхтатилган.

“Биз кўп миқдордаги ҳосилни йўқотяпмиз. Аксарият хўжаликлар жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда”, деди Tea Board of India ташкилоти раҳбари Прабхат Безборуах.

Warren Tea компанияси президенти Вивек Гоенканинг сўзларига кўра, даржилинг чойининг биринчи ҳосили йўқотилган, тез вақт ичида фаолият бошланмаса, иккинчи ҳосилдан ҳам айрилиш мумкин.

Африкадаги чой ишлаб чиқарувчи давлатлар, хусусан Кенияда пандемия боис маҳсулотни плантациядан портларга етказиб бериш издан чиққан, деб ёзади Minittc таҳлилчиси Иби Идонибойе.

Кения ҳукумати ҳам ўтган ҳафтада уч ҳафталик чеклов чоралари жорий этилишини эълон қилди.

Инқирозга қадар чой ишлаб чиқариш соҳаси таклифнинг кўплиги ва нархлар тушиши муаммоларига дуч келганди. Март ойида Кения, Ҳиндистон ва Шри-Ланкада экспорт нархлари кейинги 11 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди. Чой ишлаб чиқарувчи компаниялар пандемия сабабли даромаднинг камайиши вазиятни янада ёмонлаштиришидан хавфсирамоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: