Ўзбекистонда тиббий ниқоб ишлаб чиқариш кўпайди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев иштирокида брифинг ўтказилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, жами 15 та тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд эди ва уларнинг кунлик ишлаб чиқариш қувватлари 450-500 минг донани ташкил этган. 1 апрелга келиб тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сони 190 тага етди ва уларнинг умумий ишлаб чиқариш қувватлари 4.3 млн донага кўтарилди.

“ССВнинг буйруғи билан ниқоблар тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди. Шу боис ҳозирги кунда уларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун алоҳида лицензия талаб этилмайди”, дейди Сардор Кариев.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: