Ўзбекистонда тарқалаётган коронавирус инфекцияси Хитойда урчиган вирусдан фарқ қиладими?

Ҳозир Ўзбекистонда тарқалаётган коронавирус инфекцияси дастлаб Хитойда пайдо бўлган коронавирус инфекциясидан фарқ қиладими? Ушбу инфекцияда ўзгариш, мутация ҳолати юз бердими?

Мазкур саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКА штабида ташкиллаштирилган брифингда жавоб берди.

“Ўзбекистонда аниқланаётган вирусларнинг барчаси COVID-19 эканлиги аниқланмоқда. Коронавирус қўзғотувчисининг мутацияга учраган штаммлари республикамизда аниқланмаяпти”, деди Нурмат Отабеков.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: