Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 88 нафарга етди

Ўзбекистонда  27 март куни Тошкент вақти билан соат 20:00 ҳолатига коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 88 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  маълум қилди.

Аввалроқ 27 март куни соат 9:00 ҳолатига коронавирусга чалинганлар сони 83 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди. Янги 5 беморнинг икки нафари Фарғонада, яна икки нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилинган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 83 нафар фуқародан 23 нафари хорижда бўлиб қайтган, 60 нафар бемор эса улар билан мулоқотда бўлгани сабабли вирусни юқтириб олган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: