Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқловчи мобил илова яратилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Project Managers корхонасининг ёш дастурчилари томонидан коронавирус пандемиясини юқтирган бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш жараёнини автоматлаштириш мақсадида “Бирга енгамиз” номли мобил илова яратилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри мухбири вазирлик расмий ходими маълумотига таяниб хабар берди.

Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова мазкур илова вазифаси хусусида гапириб берди.

“Аndroid ва iОS қурилмалари учун мўлжалланган ушбу илованинг асосий вазифаси-бемор билан яқин масофада ва муайян вақт алоқада бўлган шахсларни аниқлаш, зарур ҳолларда уларни карантинга жойлаб, вирусни янада кенг тарқалишининг олдини олишдир. Бунда одамлар ўз ишларига, карантингача бўлган даврдаги ҳаёт тарзларига қайтсаларда уларнинг ким билан қачон, қаерда ва қанча вақт мобайнида учрашганлари ҳақида маълумотлар қайд этиб борилади. Агар бирор ким касалланса, у 14 кун давомида учрашган одамларни топиш ҳамда уларни карантинга қўйиш мумкин бўлади.

Барчага маълумки, СОВИД-19 вирусини ташувчиларда касаллик аломатлари бўлмасада, улар бемалол касалликни бошқаларга юқтириши мумкин. Таҳлилларга кўра, дунё бўйича ушбу касалликка чалинган беморларнинг ярми айнан касаллик ташувчилардан вирусни юқтириб олган.Шу боис ҳам бу иловадан истаганлар эмас, балки бутун аҳоли фойдаланиши талаб этилади.

Оксфорд университети олимларининг таъкидлашича, аҳолининг камида 60 фоизи мазкур иловалардан фойдалансагина, у натижа беради. Ҳозирда Сингапур, Жанубий Корея, Тайван каби мамлакатларда бундай иловалар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Буни ОАВда “онлайн карантин” ёки “рақамли карантин” деб ҳам аташмоқда. Айни пайтда олимларимиз яратган мазкур иловани PlayМarket ва АppStore платформаларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”,-деди Абдуқундузова.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: