Ўзбекистонда карантиндан кейин ҳам ниқоб тақиладими?

АОКА штабида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. 

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Карантиндан кейин ниқоб тақиш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланишда давом этамизми?

Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва ўша вақтдаги эпидемиологик ҳолатга боғлиқ.

Шахсий гигиена қоидалари ва ижтимоий масофаланиш тартибига юртдошларимиз кўникишди ва улар ушбу қоидаларга риоя қилишда давом этишади.

Айрим савдо марказлари ва бозорлар кираверишида санитар дарвоза ўрнатилган ва киришингизда қандайдир суюқлик сепади. Бундай санитар дарвозаларда қандай суюқликдан фойдаланишади? Саломатлик учун хавфлимасми?

Йўқ, соғлиқ учун зарарли эмас, бу инсон саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган дезинфекция воситаси.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: