Ўзбекистонда 23 мартдан бошлаб тўй ва бошқа тантанали маросимларни ўтказиш тақиқланди

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора- тадбирлар дастурини таёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда @koronavirusinfouz телеграм каналида маълум қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўйлаб касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида, шунингдек мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд кўнгил очар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) кароки, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб “Аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги тўғрисида “ги Қонунга мувофиқ мамлакатимиз фуқароларини соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида тўй –ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Манба:Uza.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: