Ўзбекистон бош санитария инспектори нақд пулдан кўра пластик карточкадан фойдаланишни маслаҳат берди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария- эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКАдаги штабда ташкил қилинган брифингда пенсиясини нақд кўринишида олаётган фуқароларга бу борадаги тавсияларини берди.

“Ҳақиқатдан ҳам нақд пулда коронавирус қўзғатувчи узоқ муддат ( 4-5кун) сақланиб қолади. Бундай пайтларда нақд пул билан муомала қилишни кескин камайтириш керак.

Ҳозир пластик карточкалар бўйича умуман муаммо йўқ. Демак нафақат ойлик маошларини , ҳатто нафақа пулларини ҳам карточкага тушириш керак. Пластик карточкадан фойдаланилса, касаллик вируснинг бир одамдан иккинчисига ўтиш эҳтимоли кескин камаяди.

Уй шароитида ишлатганда ҳам имкон қадар битта пластикдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Пластик карточкага эса ишлов берса бўлади”, – дея изоҳ берган Нурмат Отабеков.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: