ЮНЕСКО: Дунё миқёсида карантинда қолган ўқувчиларнинг ярми компьютерга эга эмас

           Коронавирус сабабли дунёнинг 191 та мамлакатида мактаблар ва университетлар вақтинча ёпилди. Бу давлатлардаги ўқувчи ва талабаларнинг умумий сони камида 1,5 миллиардни ташкил қилади.

            ЮНЕСКОнинг сешанба куни хабар қилишича, карантинда қолган ўқувчи ва талабаларнинг ярми (826 миллион нафар) уйдан туриб масофавий таълим олиш учун компьютерга эга эмас.

            ЮНЕСКО бой ва камбағал мамлакатлар ўртасидаги “ажабланарли тафовутлар”ни таъкидлар экан, карантиндаги ёшларнинг          43 фоизи, яъни 706 миллион нафар ўқувчи уйда интернетдан фойдаланиш имконига эга эмаслигини маълум қилди.

            “Фарқлар, айниқса кам даромадли мамлакатларда яққол намоён бўлмоқда: Африканинг жанубий минтақасида ўқувчиларнинг 89 фоизи компьютердан ва 82 фоизи интернетдан фойдаланиш имкониятига эга эмас”, – дейилади ЮНЕСКО баёнотида.

            “Ҳатто етарли ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) инфратузилмаси ва интернетга уй шароитида уланиш имкониятига эга бўлган мамлакатларда ўқитувчилар учун ҳам онлайн таълим беришга тезлик билан ўтиш жуда қийин бўлади. АКТ салоҳияти унча кучли бўлмаган минтақалардаги ўқитувчилар учун масофавий ўқиш тизимини тадбиқ қилиш янада қийин ёки умуман имконсиз” дея қўшимча қилди ЮНЕСКО.

            “Таълим жараёнини фақат онлайн воситалар билан олиб бориш билангина чекланиб қолмаслигимиз керак. Биз бошқа йўллардан , масалан радио ва телевизион кўрсатувлардан фойдаланишни ва барча таълим усулларида ижодкорликни қўллаб –қувватлашимиз керак” дейди ЮНЕСКО Бош директори Аудрей Азоулай.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: