Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазири карантинни бузгани учун халқдан узр сўради

Янги Зеландиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Дэвид Кларк мамлакатда карантин режимини бузгани учун халқидан узр сўради. Бу ҳақда 7 апрель куни “Regnum” агентлиги хабар берди.

“Ҳозирда янги зеландияликлар касалликдан ҳалок бўлаётган бир пайтда, мен барчани ғазабини келтирдим. Кеча аҳмоқона иш тутдим ва одамлар нега мендан ғазабланаётганини тушунаман” дейди Соғлиқни сақлаш вазири.

Маълум қилинишича, Кларк карантин пайтида оиласи билан пляжга борган ва тоғда велосипед учган. Айни вақтда мамлакатда касаллик тарқалиши хавфи туфайли ҳаракатланиш тақиқланган. Бу қилмиши учун Кларк, Янги Зеландия Бош вазири Жакинда Ардерндан ўзини ишдан олишини сўради. Аммо бош вазир рад жавобини берди.

“Мен Соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатишим керак. Унинг қилган ишлари кечириб бўлмас хато. Аммо ҳозир менинг устивор вазифам COVID -19 га қарши кураш. Биз соғлиқни сақлаш соҳасини фалаж қила олмаймиз”, дейди Ардерн.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: