Янги Зеландия коронавирусдан бутунлай қутулдими?

Сўнгги 10 кун ичида Янги Зеландияда коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланмади. Бу ҳақда New Zeland Herald портали хабар берди.

Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бутун мамлакат бўйлаб фақат битта бемор қолган: қолганлари даволанган. "Шунга қарамай, агар кимдадир қандайдир аломат пайдо бўлса, коронавирусга тес топшириши керак", — дея хабар берди вазирлик.

31 май куни Янги Зеландияда коронавирус инфекцияси учун 626 та тест ўтказилди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда жами 1500 та одам коронавирусга чалинган, 1400 дан ортиқ одам тузалган ва 22 киши вафот этган.

Янги Зеландия фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди. Савдо марказлари, мактаблар, ресторанлар ва бошқа жамоат жойлари очилди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: