Яна бир давлат коронавирусдан қутулди

Яна бир давлат — Таиландда коронавирус чекинди, эпидемия бошланганидан бери илк бор бу ерда бирорта ҳам касалликка чалиниш ва ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда Bangkok Post хабар бермоқда.

Ижобий хабарга қарамасдан, ҳукумат аҳолини эҳтиёт чораларидан воз кечмасликка чақирмоқда.
Шу кунга қадар Таиландда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 3017та ҳолат қайд этилган, 56 киши вафот этган.

Апрель охирида Вьетнам коронавирус билан хайрлашгани хабар қилинганди – бу ерда бир ҳафта давомида бирорта ҳам касалликка чалиниш ҳолати қайд этилмади.

Шундан сўнг карантин бекор қилинди. Хусусан, йирик шаҳарларда тадбиркорлик фаолиятига рухсат берилди, қаҳвахона ва дўконлар очилди. Хабар қилинишича, мактабларда дарслар бошланган, жамоат транспорти ишга тушган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: