Вирусолог қандай об -ҳавода коронавирус тарқалиши секинлашини айтди

Қуёшли об - ҳавонинг бошланиши билан, COVID -19нинг тарқалиши секинлашади. Бу ҳақда 1 апрель куни Россиядаги Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича марказ директори Георгий Викулов маълум қилди.

Вирусологнинг айтишича, юқори ҳарорат инфекциянинг тарқалишини камайтириши мумкин. Аммо бунинг учун ҳарорат 50 ва ундан юқори даражада бўлиши керак. Унинг таъкидлашича, ташқи муҳитда ушбу ҳарорат остида қолган вирус анча кучсизланади.

“Қуёшнинг қиздириши кучайганда, вирус тарқалиши секинлашади. Шунинг учун ёзга келиб биз касаллик тарқалиши ва вирус фаоллигининг пасайишини кутамиз”, дейди Викулов.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: