Вирус қуёшда “қурийди”: биолог коронавирус тугашини башорат қилди

Агар вирус одамдан одамга ўтишда кутилмаганда заифлашиши ёки давомий иссиқ ҳаво каби “биологик мўъжиза” юзага келса, янги коронавируснинг эпидемияси қайтиши мумкин. Бундай тахминни биология фанлари доктори, GMU Тизимли биология мактаби профессори (АҚШ) Анча Баранова билдирди.

“Агар бирон бир мўъжиза юз берса, эпидемияни тугатиш эҳтимоли бор. Мўъжизага келсак мен биологик мўъжизани назарда тутяпман. Тўсатдан вирус заифлашади ёки об-ҳаво икки ҳафта давомида қуёшли бўлиб туради. Апрел ойининг боши шунчалик иссиқ келиши мумкин, бизда бундай бўлиб туради. Кунлар қизийди ва атроф - муҳитни вирусдан тез стерилизацияси бошланади. Аввал айтиб ўтганимдек, вирус қуёшда “қурийди”, – РИА Новости олимнинг сўзларини иқтибос келтиради.

“Бироқ, мўъжиза деб мен иссиқ об-ҳавони назарда тутмадим, балки вирус шу қадар мутацияга учраши мумкинки, унинг “ёмонлиги” камайиб, оғир ҳолатлар сони камаяди” , –деб қўшимча қилди у.

Биолог мутахассисда эпидемияни тез тугатишнинг иккинчи варианти борлигига ҳам шубҳа йўқ: агар халқаро соғлиқни сақлаш тизими ушбу вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқса.

Манба: Аниқ.уз


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: