Вирус нинзага ўхшайди: организмда яширинган ҳолда кўпаяди

Гонконглик олимлар хулосасига кўра, Covid -19 инфекцияси SARS пневмонияси тарқалишига сабаб бўлган вирус штаммига қараганда уч баравар кўп патоген ишлаб чиқаради, устига – устак, янги коронавирус яхшироқ “беркинади”, деб ёзади “South China Mornig Post” газетаси.

Олимлар коронавирусни юқтирган олти нафар беморнинг ўпка тўқимаси намуналарини таҳлил қилишди. Натижага кўра, Covid -19 вируси 48 соат ичида SARS вирусига қараганда 3,2 баравар кўп патоген ишлаб чиқарган. Шунингдек, янги коронавирус иммун ва яллиғланувчи реакцияларни секинроқ чақирган, бу эса уни аниқлашни қийинлаштиради.

“Вирус нинзага ўхшайди, у яллиғланиш реакцияси ва интерферон даражаси паст бўлган организм ичида кўпаяди”, – дейди олимлардан бири.

Нашрнинг таъкидлашича, касаллик белгиларининг йўқлиги ёки биргина енгил аломатлар бутун дунёда коронавирусни тўхтатиб қолишни қийинлаштиряпти.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: