Вакцина яратилгунига қадар коронавирусни енгиш усули айтилди

Одамларга коронавирус тарқалишининг кўлами ва бу билан боғлиқ хавфлар ҳақида тўлақонли маълумот бериш, шунингдек, оммавий изоляция қилиш эпидемиянинг олдини олишга ёрдам беради, деди россиялик эпидемиолог – шифокор Михаил Фаворов.

Унинг таъкидлашича, Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемиясига қарши қаттиқ чоралар кўрилди ва вақт ўтиши билан инфекция юқтириш сони камайиб борди.

“11 миллионлик аҳолиси бўлган шаҳар кўчаларида “ҳаёт тўхтади”. Шаҳарни карантинга ёпишди ва тўлиқ назорат ўрнатилди, фавқулодда чоралар кўрилди. Бу тартибни бузганлар қаттиқ жавобгарликка тортила бошланди ва бунинг учун икки – уч йил эмас, балки ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиш ҳолати кузатилди”, — деди эпидемиолог.

Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг янги ўчоқлари пайдо бўлишини олдини олиш учун одамлар уйда қолишлари керак.

“Бундай хавфли касалликларга бефарқлик изсиз қолмайди. Италияни мисол қилайлик. Мамлакат кўплаб қурбонлар бермоқда. COVID-19 воқеаси у ерда миллий фожиага айланди. Аҳолининг ўзини – ўзи изоляция қилиши натижасидагина эпидемияни вакцина ишлаб чиқилишига қадар тўхтатиш мумкин”, деди шифокор.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: