Уй шароитида тиббий ниқоб ясашни биласизми?

Уй шароитида тиббий ниқоб ясаш мумкин, бунинг учун бир неча қават докадан фойдаланиш керак, у юзга ёпишиб туриши лозим. Дарвоқе, бундай ниқобларни қайноқ сувда совунлаб ювиб, қайта фойдаланса ҳам бўлади. РИА новости ходимлари врачлар орасида сўров ўтказиб шундай жавоб олишди.

“Ниқоб ясаш учун энг маъқули, бу пахтали мато ҳисобланади, дока уч – беш қават бўлиши лозим”, - дейди аксарият врачлар.

Дока ҳавони яхши ўтказади, бу жуда муҳум, қолаверса, у Иккинчи жаҳон урушида ўзининг энг ишончли восита эканини намойиш қилган, дейди Сеченовск университети кафедра мудири Елена Волчкова.

Экспертларнинг таъкидлашича, дока ниқобларни қайнатилган сувда, оддий совун ёки кукун билан ювса ҳам бўлади, кейин яхшилаб дазмоллаш керак”.

Қўлбола ниқобни ҳар икки соатда ёки ечганингиздан кейин алмаштириш лозим. Бундан ташқари, ниқоб юзда яхши ёпишиб туриши керак, дейди мутахассислар.

Кўриниб турибдики, тиббий ниқоб етишмовчилиги рўй берса, вазиятдан чиқиш йўллари бор. Дока эса ҳаммамизнинг уйимизда топилади.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: