Усмонов Ўзбекистонга яна 5 миллион доллар ажратди–Қўчқоров

Миллиардер ишбилармон Алишер Усманов пандемия даврида Ўзбекистонга 20 миллион доллар хайрия қилганди. У яна 5 миллион доллар ажратган.

            Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров 23 апрель куни ташкил этилган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида келиб тушаётган йирик хайриялар бўйича маълумот берди.

            “Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Хусусан, Алишер Усманов 20 миллион доллар ажратди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади. Ушбу маблағлар Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланади. Бундан ташқари, UzTex 1 миллион доллар ажратган, Навоийдаги “Бахт текстил” корхонаси 500 минг доллар, Туркиядаги “Тashkent Trade Centre” 200 минг доллар хайрия қилган”, дейди у.

            Қўчқоровнинг айтишича, Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига ўтказилган пуллар 71 миллиард сўмдан ошди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: