Уханда яна коронавирус: беморнинг аҳволи оғир

Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш қўмитаси Хитойнинг Ухан шаҳрида дастлаб COVID-19 тарқалган касаллик ўчоғида янги зарарланиш ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Маълум қилинишича, бемор жуда оғир аҳволда.

Шундан келиб чиқиб Хубэйда бир сутка давомида касаллик белгилари бўлмаса-да 17 та вирус ташувчиларни рўйхатга олишган.  Умумий ҳисобда ҳудудда COVID-19 белгилари йўқ 616 нафар киши врачлар назорати остида сақланяпти. Эпидемия бошланган декабрдан буён Хубэйда 68 129 та зарарланиш ҳолатлари қайд қилинган(шундан 50 334таси Уханда), 63 минг киши тузалган, 4512 та ўлим юз берган.

Хитойнинг Соғлиқни сақлаш қўмитаси март ойи охирида мамлакатда эпидемия тарқалиши тўхтатилгани ҳақида маълум қилган.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: