Twitter ходимларига “бир умрга” масофадан туриб ишлашга рухсат берди

Twitterнинг коронавирус пандемияси шароити туфайли масофадан туриб ишлаётган ходимлари ушбу режимга доимо амал қилиши мумкин, дея маълум қилди компания.

“Сўнгги бир неча ой шуни кўрсатдики, биз ушбу тартибда (масофадан туриб) бемалол ишлай оламиз. Агар уйда ишлаётган ходимларимизни ушбу шароит қониқтираётган бўлса ва улар келгусида ҳам масофадан туриб ишлашни давом эттирмоқчи бўлса, буни амалга оширса бўлади“, — дейилади компания тарқатган ахборотда.

Шунингдек компания ўз офислари эшигини сентябрда очишини маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 4 миллион кишидан ошган, 278 мингдан ортиқ бемор вафот этди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: