Twitter асосчиси Жек Дорси коронавирусга қарши курашга 1 миллиард доллар ҳайрия қилганини маълум қилди

“Мен Square’даги 1 млрд долларлик акцияларни, яни бойлигимнинг 28 фоизини коронавирусга қарши глобал ёрдамни молиялаштириш учун Start Small жамғармасига йўллайман”, деб маълум қилган Дорси твиттерда.

Унинг айтишича, пандемияга барҳам берилгач, жамғарма ўз эътиборини таълимга қаратади.

Дорси ўз ҳайриясининг ошкора кўринишга эгалигини таъкидлаб ўтган. “Мен бошқалар ҳам ўрнак олиши учун ўз ишингни кўрсатиш муҳум деб ҳисоблайман”, деб айтган Twitter асосчиси.

У ўз хабарига унинг ҳайрияси 997 818 354 долларни ташкил қилганини кўрсатувчи жадвални илова қилган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: