Токио ёзги олимпиадани бутунлай бекор қилмоқчи

Агар коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланмаса, Токиодаги 2021 йилга кўчирилган ёзги олимпиада ўйинлари бутунлай бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда мусобақанинг ташкилий қўмитаси президенти Ёширо Мори маълум қилди, деб ёзади Bloomberg.

Гап мусобақаларни 2022 йилга  кўчириш ҳақида кетмаяпти. “Урушлар пайтида ўйинлар шунчаки бекор қилинади”, -дея таъкидлади Мори. Унинг сўзларига кўра, инсоният коронавирус устидан ғалаба қозонганидан кейин ўтказилган мусобақалар катта аҳамиятга эга бўлади.

Сўнгги ҳафталарда Япония ва Халқаро Олимпия Қўмитаси Олимпиаданинг кейинга қолдириши ҳақида зиддиятли баёнотлар билан чиқишди. Ҳозирча бу кўчирилиш туфайли қўшимча харажатларни ким ўз зиммасига олиши аниқ эмас.

Япония Тиббиёт ассоциацияси (JMA)президенти Ёшитаке Ёкокуранинг сўзларига кўра, Олимпиада мусобақалари фақат  коронавирусга қарши самарали вакцина яратилгандан кейингина ўтказилиши мумкин.

SMBC Nikko Securities инвестиция компанияси маълумотларига кўра, Олимпиада ўйинларининг бекор қилиниши Японияга ЯИМнинг 1,4 фоиз миқдорида зарар етказади.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: