Токио Олимпиадаси 2021 йилда ҳам ўтказилмаслиги мумкин

Токио Олимпиадаси ташкилий кўмитаси ижрочи директори Тосиро Муто коронавирус пандемияси сабабли ўйинларнинг аниқ 2021 йилда ўтишига тўлиқ кафолат бера олмаслигини айтди.

Аввалроқ 2020 йилда ўтиши керак бўлган Ўйинлар 2021 йилга кўчирилган эди.

“Кимдир кейинги йилнинг июлигача пандемия устидан назорат ўрнатилиши ёки йўқлигини айта олади, деб ўйламайман. Биз сизга аниқ жавоб бера олмаймиз. Бу биз қила оладиган барча иш Ўйинларга астойдил тайёрланиш эканини англатади. Биз кейинги йил инсоният коронавирус инқирозини енга олади, деб умид қилиб қоламиз”, деб айтган Муто журналистларга.

Токиодаги ёзги Олимпиада 2020 йил 24 июлда бошланиши керак эди. Бироқ Халқаро Олимпия қўмитаси ва Ўйинлар ташкилотчилари 24 мартда Олимпиада 2021 йилга кўчирилишини эълон қилган.

2020 йилда Олимпиада дастлаб белгиланган муддатда ўтмайдиган тарихдаги биринчи Олимпиада бўлди. Олимпиада кўчирилиши сабабли унинг ўтказилиши қиймати 30 млрд доллардан ошиб кетиши мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: