Тиббиёт қўлқопларидан қанча вақт фойдаланса бўлади. Ювиб ишлатса бўладими?

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  санитария – эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда, “Тиббиёт қўлқопларидан қанча вақт фойдаланса бўлади. Ювиб ишлатса бўладими?”, деган саволга мутахассис куйидагича жавоб берди:

—Тиббий қўлқоплар ва ниқоблар бир маротаба ишлатилади. Уларни ювиш, қайта ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам улар бир маротабалик.

Бироқ ошхонада ва фаррошлар ишлатадиган шундай хўжалик қўлқоплари ҳам борки, улар анча қалин ва дағал. Шу боис уларни қайнатиш ва қайта ишлатиш мумкин. Тиббий ниқоблар эса фақат бир марта ишлатилади.    

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: