Телебошловчи коронавирус ҳақидаги хабарлар вақтида йиғлаб юборди

Америкалик телебошловчи Хода Котб янгиликлар дастури вақтида таъсирланиб, йиғлаб юборди. Котбни американча футбол ўйинчиси Дрю Брис билан суҳбат таъсирлантирган.

Эфирнинг шу қисмига CNN телеканали эътибор қаратган.

Таъкидланишича, спортчи Луизиана штатига коронавирус пандемияси ва унинг оқибатларини енгишда одамларга ёрдам тариқасида 5 млн доллар хайрия қилган.

Телебошловчи спортчига бу сахийлиги учун миннатдорлик билдириб, унинг хайр –эҳсони бошқа одамларни ҳам шундай йўл тутишга ундашини айтган. “Дрю, биз сени яхши кўрамиз!”, деб айтган аёл телебошловчи ва шундан кейин кўз ёшларини тия олмаган ҳамда томошабинлардан бу ҳолат учун узр сўраган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: