Татаристонда сартарошларга ишга қайтишга рухсат берилди

Татаристон ҳукумати маҳаллий сартарошларга бир қатор қоидаларга амал қилган ҳолда 20 апрелдан ишга қайтишга рухсат берди, деб ёзади “МК Tatariston”.

Бунда сартарошлар ўткир респираторли вирусли инфекциялар аломатлари бўлган одамларнинг ишлашига йўл қўйилмаслиги, барча ходимларнинг ҳароратини ўлчашлари ва хоналар ҳамда жиҳозларни мунтазам равишда дезинфекция қилишлари керак.

Қайд этилишича, ушбу хизмат туридан фойдаланиш уйни тарк этишнинг 11-чи мақсади сифатида электрон рухсатномалар бериш тизимига ҳам киритилади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: