Стадионлар ва паркларда коронавирус беморлари даволанмоқда

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони доимий равишда кўпайиб бораётганлиги сабабли улар учун касалхоналарда ўринлар етмаяпти, шунинг учун кўплаб мамлакатларда ҳукумат дала касалхоналарини қуришни бошламоқда.

Масалан, улардан бири Нью-Йоркдаги Марказий Паркда очилди.АВС портали хабарига кўра, вақтинчалик касалхона 68 ўринга эга. Шу билан бирга, CNBC News хабарига кўра, Квинсда АҚШнинг Очиқ Гранд Слам турнирларидан бирини ўтказадиган теннис кортлари яқинда COVID -19 беморларини қабул қила бошлайди.

Бундан ташқари, Бразилияда спорт стадионларида дала касалхоналари қурилмоқда. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, апрел ойи ўрталарида пойтахтдаги Мане Гарринча стадиони коронавирус билан касалланган 200 нафар беморни қабул қила олади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: