Шоколад туфайли вирус юқтирди

Москвалик аёл шоколад олиш учун дўконга бориб вирус юқтириб олгани ҳақида журналистларга берган интервьюсида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, барча хавфсизлик чораларига риоя қилган -ниқоблар, антибактериал салфеткалар, резина қўлқоплар сотиб олган, ҳар бир хонага санитария воситаларини қўйган ва масофадан ишлашга ўтган. “Қечқурун шоколад егим келгани сабабли дўконга бордим”,деди у.

Аёл айнан дўконда коронавирус юқтирганига амин, чунки бир мунча вақт ўтгач унда йўтал пайдо бўлган. У дўконда оралиқ масофа сақлаган, ҳеч ким билан алоқа қилмаганини таъкидлаган.

Айни дамда шоколад сабаб коронавирус юқтириб олган аёл шифохонада даволаняпти.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: