Шодмонов : “Спирт истеъмол қилиш коронавирусдан сақланишга ёрдам бермайди”

Спирт истеъмол қилиш коронавируснинг олдини олишда ёрдам бермайди, дея миш-мишларга аниқлик киритди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

“Агар спирт ёрдам бера олганида, Ер юзида ОИТС, вирусли гепатит В,гепатит С, коронавирус ҳам бўлмас эди.

Хитой, Корея, Францияда уни ичишмади, деб ўйлайсизми? Уларда ҳам ичиб кўрганлар бўлади. Лекин бу сақламади. Бу нотўғри “, – деди Шодмонов “Қадамма –қадам” лойиҳасидаги чиқишида.

Вазир алкоголнинг кўплаб касалликлар сабабчиси эканини ҳам эслатди.

“Ҳаммамиз биламизки,  алкоголь истеъмол қилувчиларда жуда кўп сурункали касалликлар ривожланади. Булар – ошқозон, жигар,  буйрак касалликлари. Алкоголь истеъмол қилганларда  иштаҳа очилиб кетади-да, овқатни меъёридан ортиқ еб қўйиб, семизлик келиб чиқади, қорин пайдо бўлади”, –дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда коронавирусдан “ҳимояланиш” мақсадида қўлбола спирт ичган  15 нафар туркманистонлик вафот этди, шунга ўхшаш ҳолат Эронда 27 кишининг ўлимига сабаб бўлди. 

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: