Шифокор коронавирус асоратларидан сақланиш йўлини маълум қилди

Виржиния штати университети тиббиёт фанлари доктори Чжен Ян СOVID-19 асоратларидан сақланиш йўлини маълум қилди, деб ёзади “Eurekalert”га таяниб “Хабар” нашри.

Олимнинг сўзларига кўра, сўнги тадқиқот натижалари жисмоний машқларни мунтазам бажариш ўткир респираторли дистресс- синдром даражасини камайтириши ёки олдини олишини тасдиқлади. Бу асорат нафас етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиб, СOVID-19да аксар ҳолларда ўлимга олиб келади.

Яннинг таъкидлашича, жисмоний машқлар “ҳужайрадан ташқари супероксиддисмутаза” (ЕсSOD) сифатида танилган кучли антиоксидант ажралишига сабаб бўлади. Касаллик пайтида унинг даражаси камаяди. Лекин ҳатто биргина машғулот ҳам ЕсSOD ажралишини кўпайтиради.

АҚШда касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича федерал марказ ҳисоб-китобига кўра, СOVID-19 ташхиси билан шифохонага ётган беморларнинг 20–42 фоизи ўткир респираторли дисресс-синдромидан қийналяпти. Шундан 67-85 фоизи реанимацияга тушади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: