Шифокор алкоголь хавфини тушунтириб берди

Алкоголь организм ва жигарни қўшимча зўриқтиради, холос. Коронавирус касаллигида эса зарар етказиши ҳам ҳеч гап эмас, дейди Нью-Йорк клиникаси шифокори Марлен Каплан “РИА Новости”га берган интервьюсида.

Профилактика мақсадида алкоголь истеъмол қилиш фойдалими, деган саволга Каплан шундай жавоб берди: “Ҳамма хавф-хатарларни тарозига солиб кўриш керак. Ҳар қандай касаллик каби коронавирус ҳам бутун аъзоларимизга юклама беради. Организмимиз вирусга қарши курашаётганда жигаримизга қўшимча юклама тушади: у бу кураш маҳсулотларини фильтрлашига тўғри келади”.

“Жигарингизни зўриқтиришни хоҳлайсизми? Алкоголь оғизни, нари борса томоқни дезинфекция қилиши мумкиндир,лекин бу ягона дезинфекция майдони холос. Спирт ўпкангизни дезинфекция қилмайди”,– дейди у.

Шифокор оғизни чайиш учун соданинг сувли эритмасидан фойдаланишни маслаҳат беради.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: