Севара Назархон муҳтожларга кўмаклашувчи марказда кўнгилли ёрдамчи бўлди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасида Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилганди.

Аҳолини мурожатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган Сall- марказнинг 1197 қисқа рақами соат 9:00-17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

Сall- марказда алоҳида тайёрланган мутахассислар эмас, балки исталган кўнгиллилар ишлаяпти. Уларнинг орасида ҳатто эл таниган машҳур хонандалар ҳам учраб турибди. Шундай инсонлардан бири хонанда Севара Назархон.

Севара Назархон карантин вақтида муҳтож кишиларга кўмак берувчи 1197 рақами Сall- марказ фаолиятига ёрдамлашди. Буни хонанданинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирган видеодан кўриш мумкин.

Хонанданинг маълум қилишича, Сall- марказга кунига 200 минг мурожаат тушяпти.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: