Россияда яна бир вазир коронавирусга чалинди

Россия маданият вазири Ольга Любимова коронавирусга чалинди. У Россия ҳукумати аъзолари орасида коронавирусга чалинган 3 киши бўлди.

Бу ҳақда вазирнинг матбуот котиби Анна Усачёва хабар қилган.

“Маданият вазири Ольга Любимова масофадан ишламоқда. Унинг коронавирусга тестлари натижаси мусбат чиқди, у уйда қолиб, ишчи йиғилишларни видеоанжуман шаклида ўтказмоқда, учрашув ва музокараларда онлайн-форматда иштирок этмоқда. Унда касаллик енгил кўринишда ўтмоқда, шифохонага ётқизиш ҳақида гап кетмаяпти”, деб маълум қилган Усачёва.

Любимова Россия ҳукуматининг коронавирусга чалинган учинчи аъзоси бўлди. Биринчи бўлиб 30 апрелда вирусга чалинганини бош вазир Михаил Мишустин маълум қилганди. 1 майда эса коронавирус қурилиш вазири Владимир Якушевда аниқланган.

Бундан ташқари, таълим ва фан вазири Валерий Фальков ўзини изоляциялаш режимига ўтган. Маълум қилинишича, вазир унинг қўл остидагилардан бири коронавирусга чалингандан кейин масофадан ишлашга ўтган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: