Россияда коронавирус тарқалиши тахминан қачон тугалланиши айтилди

Россияда коронавирус тарқалиши ёзга келиб тугалланиши лозим, аммо инфекция тарқалишининг авж палласига ҳали етиб келмади, деб хабар бермоқда “РИА Новости”. Бу ҳақда Россия федерал тиббий-биологик агентлиги (ФТБА)нинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Владимир Никифоров маълум қилган.

“У охир – оқибат ёзда тугалланиши аниқ”, – деган Никифоров Россиянинг “Биринчи канал”ида намойиш этилган “Док-ток” дастури эфирида. Шу билан бирга, мутахассиснинг фикрича, касаллик келаси ҳафтанинг ўрталари, 8 -10 апрель кунлари ўзининг авж палласига чиқади.

Унинг қўшимча қилишича, бундай респираторли инфекцияларда одатда шундай кўтарилиш содир бўлади,кейин эса тахминан 10-12 ҳафта давом этувчи пасайиш кузатилади.

Россияда коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки ҳолат январь ойининг охирларида қайд этилган. Ҳозирда мамлакатда COVID-19 билан 3,5 мингдан ортиқ киши касалланган, шулардан 235 нафари тузалган, ўлим ҳолати эса 30 тани ташкил этган.

Аввалроқ Россияда коронавирусга қарши кураш учун 3 турдаги дори ишлаб чиқилгани, вирусни аниқлаш бўйича 2 та янги тест тизими яратилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Россия COVID-19 ни даволашда фойдаланиш мумкин бўлган препарат номини эълон қилганди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: