“Реал” маошлар қисқартирилганини эълон қилди

Мадриднинг “Реал” клуби коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффус сабабли спортчи ва ходимлар маошининг қисқартирилганини эълон қилди.

“Қироллик клуби”нинг барча футболчилари ва баскетболчилари, шунингдек раҳбарият бунга рози бўлишди. Энди мавсумнинг қолган қисми тақдирига боғлиқ ҳолда маошлар 10-20 фоизгача қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Испания чемпионати ўйинлари номаълум муддатгача тўхтатилган. 27 турдан кейин “Барселона” 58 очко билан пешқадамлик қилмоқда.       “Реал” ундан бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: