Расман ЕЧЛ ва ЕЛ финал ўйинлари қолдирилди

Коронавирус пандемияси сабаб жорий йилнинг май ойида ўтказилиши керак бўлган Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси финал босқичи учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда UEFA расмий сайтида хабар қилинди.

Маълумот ўрнида, COVID-19 вируси сабаб деярли барча ички чемпионатлар, Европа Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси учрашувлари қолдирилди. Евро-2020 мусобақаси 2021 йилга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 383008 нафарни ташкил этяпти. 16585 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 102524 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: