ПСЖ—франция чемпионатининг 2019/20 йилги мавсуми ғолиби

Коронавирус пандемияси сабаб муддатидан олдин якунланган футбол бўйича Франция чемпионатининг жорий мавсумдаги совриндорлари қай тариқа аниқланиши маълум бўлди.

Лига қарорига кўра , 28-турга келиб тўхтаб қолган мусобақанинг ҳозирги кўриниши якуний ҳолат сифатида олинган. Шу тариқа 27 ўйинда 68 очко тўплаган ПСЖ Лига 1 мусобақаси 2019/20 йилги мавсуми чемпиони бўлди.

Кейинги икки ўринни эгаллаган “Марсель” ва “Ренн” жамоалари парижликлар билан биргаликда Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлади. “Лилль”(4-ўрин),”Реймс” (5) ва “Ницца” (6) клублари эса Европа Лигасида ўйнайди. Мусобақа жадвалининг қуйи ўринларида жойлашган “Амьен” ва “Тулуза” клублари Лига 1ни тарк этади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: