Пандемия шароитида қандай спорт турлари билан шуғулланган маъқул?

Коронавирус эпидемияси ва мажбурий карантин спортни ташлашга баҳона бўла олмайди, фақат машғулотлар суръатини бироз сусайтириш ва юкини пасайтириш лозим, дейди Хитойнинг анъанавий спорт турлари мутахассиси Лю Имин “РИА новости”га берган интервьюсида.

Хитойнинг кўплаб шаҳарларида икки ойдирки, эпидемия сабабли спорт заллари ва чўмилиш ҳавзалари ёпилган, жамоавий машғулотлар ўтказилмаяпти, болалар спорт секциялари ишламаяпти, барча йирик спорт тадбирлари бекор қилинган.

Шу билан бирга интернет дўконларида спорт жиҳозлари савдоси сезиларли даражада ошгани кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда диванда ўтирган ҳолда пресс қилиш машғулотини олиб бориш, ошхона столини айланиб марафон югуришини амалга ошириш, стул ва журнал столчасидан спорт жиҳози сифатида фойдаланиб, вазн ташлаш ҳақида видео роликлар мунтазам намойиш қилинмоқда.

“Биринчидан, ўзингизга тўғри келадиган спорт турини танланг ва машғулотни амалга оширса бўладиган жойни топинг. Биз одатда ҳаво яхши айланадиган жойни танлаймиз. Агар машғулотни уйда қилмоқчи бўлсангиз, унда хонани тез- тез шамоллатиб, уйда тоза ҳаво сақланишини таъминлаш лозим” дейди Лю Имин.

Мутахассиснинг таъкидлашича, уй шароитида “аэробика, гимнастика кўринишидаги машғулот турлари мақбулроқ”.

Манба: uza.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: