Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилмоқда

Қозоғистонлик олимлар ўзлари яратган коронавирусга қарши инактивацияланган вакцинанинг клиникадан олдинги синовларини бошладилар, дея хабар беради душанба куни Республика Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати.

"Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қозоғистонлик олимларнинг вакцинасини рўйхатга олди ва уни расмий веб-сайтда CОВИД-19 га қарши вакцинага номзодлар рўйхатига жойлаштирди, клиникадан олдинги тадқиқотларга рухсат берилган. Ушбу инактивация қилинган вакцина Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитасининг Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Қозоғистонда беморлардан ажратиб қўйилган вирус штаммига асосланган», — дейилади вазирлик матбуот хизмати маълумотида.

Маълумотларда айтилишича, энди институт олимлари бир қатор синовларни ўтказишлари керак. "Энди Қозоғистон расмий равишда CОВИД-19 вакциналарини ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди", — дейилади вазирлик хабарида.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: