Қозоғистонда икки ёшли гўдак коронавирусдан соғайиб чиқди

Алмати шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида COVID- 19 инфекциясидан уч нафар бемор даволаниб чиқди, дея хабар берди Kazinform Алмати соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб.

Улардан бири икки ёшли бола.

Касалхонадан чиққан беморлар 14 кун давомида уйда карантинга олинади. Икки бемор 13 март куни билан Берлин – Минск –Алмати йўналишидаги чартер рейс билан келган. Улар келганида, чекловлар жорий этилди, янги алгоритм ва қарор қабул қилинди.

Экипажни ўз ичига олган 12 кишидан иборат бўлган барча одам карантинга олиниб, касалхонага ётқизилди ва лаборатория синовлари ўтказилди.

Ташхис етти кишида тасдиқланди. Учинчи бемор –бу илгари аниқланган бемор билан алоқада бўлган киши.

Бугунгача Алматида коронавирус инфекциясидан 10 киши даволаниб шифохонадан чиқарилди.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: