"Онлайн болалар боғчаси” дастури ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпания ёрдамида ота – оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида “Онлайн болалар боғчаси” дастурини ишлаб чиқди.

Дастур икки йўналишга эга: “Илк қадам” – 3-6 ёшдаги болалар учун ва “Ақлвой” – 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

Машғулот шакли – 20-25 дақиқали видеолавҳалар бўлиб, улар мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришнинг бир неча йўналишини қамраб олади. Жумладан, атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим кўникмаларини, нутқ ва мантиқни ривожлантириш.

Машғулотлар 1 апрель кунидан бошлаб, душанбадан жумагача соат 08:00 дан 16:00 гача “Болажон” телеканалида ва қуйидаги интернет манзилларида олиб борилади:

-     Мактабгача таълим вазирлигининг расмий сайти

-     Youtube

-     Instagram

-     Facebook


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: