Олимпиада қолдирилмайди

Айни пайтда бутун дунёда кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси сабаб кўплаб сайллар, спорт ва маданий тадбирлар бекор қилинаётгани барчамизга маълум. Шундай бўлсада, бу тақиқлар жорий йилнинг энг йирик спорт мусобақаси – Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII Олимпия ўйинларига таъсир этмайди. Халқаро Олимпиая қўмитаси (ХОҚ) ҳар қандай шароитда бўлса ҳам мусобақани ўз вақтида ўтиши бўйича расмий баёнот берди ва барча спортчиларни Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришга чақирди.

Олимпиадага йўлланма олган мамлакатимиз спортчилари ҳам 4 йилликнинг катта спорт мусобақасига астойдил тайёргарлик кўришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозир мамлакатимиздаги барча спорт иншооатлари зарур дезинфексияловчи воситалар билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни изчил, тизимли ва янгича асосда йўлга қўйишда муҳум дастуриламал бўлмоқда.

Ҳозирча делегациямиз ҳисобида ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг 21 йўлланмаси бор.

Манба: uza.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: