Олимпиада ҳам қолдириладими?

Жуда кўпчиликни қизиқтираётган ушбу масалага яқин 4 ҳафта ичида узил –кесил ойдинлик киритилади. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах баёнот берди.

“Биз коронавирус сабабли юзага келган вазиятни обдон муҳокама қиляпмиз. Ва ушбу эпидемиологик вазиятнинг Олимпиада ўйинларига қанчалик таъсири бўлишини тегишли шахслар билан ўрганяпмиз. Келаётган 4 ҳафта мобайнида навбатдаги Олимпиада ўйинларини ўтказиш ёки қолдириш борасида узил- кесил бир қарорга келамиз”, дейди Томас Бах ташкилотнинг матбуот хизматига берган баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Олимпиада ўйинлари шу йилнинг 24 июлидан 9 августигача Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши белгиланган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: