Олимлар навбатдаги пандемия бошланиши мумкин бўлган жойни аниқлашди

Кейинги пандемиянинг авж олиши Лотин Америкасидаги Амазонка ўрмонларида бўлиши мумкин.

Бу ҳақда одам фаолиятининг ёмғир ўрмонлари экотизимларига таъсирини ўрганаётган бразилиялик эколог Дэвид Лапола маълум қилди.

Унинг фикрига кўра, янги турдаги коронавирус пайдо бўлишининг мумкин бўлган сабаби деб ҳисобланадиган ҳайвонларнинг яшаш муҳитига бўлган таъсири ўрмонларнинг йўқ қилиниши туфайли Амазонда тез ўсиб бормоқда.

“Ушбу ҳудудларнинг урбанизация қилиниши одамларга ҳайвонлардан юқадиган касалликларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради”, дея қўшимча қилди Лапола Амазон ўрмонларининг жуда катта вируслар омбори эканлигини таъкидлар экан.

Унинг сўзларига кўра, вирус ҳайвонлардан экологик мувозанат бузилган ҳолдагина юқиши мумкин, шунинг учун янги вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўрмонларига бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш керак.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: