Олимлар коронавируснинг хавфли аломатини айтишди

Коронавирусга чалиниб, аҳволи оғирлашган беморларда кислород ташиш вазифасини бажарадиган гемоглобин камайиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Hematology, Transfusion and Cell Therapy” журналида чоп этилган тадқиқотда айтилган.

Шунга кўра, пневмония билан оғриган беморларнинг аҳволи коронавирус туфайли оғирлашганида механик шамоллатиш мосламалари фойда бермаслиги мумкин. Олимларнинг фикрига кўра, барча вирусга чалинганларнинг гемоглобинини ўлчаш керак.

“Қон қуйиш жиддий касалликнинг олдини олишга ёрдам берадими, йўқми, аниқлаш учун шошилинч тадқиқотлар талаб этилади”, –дейилади нашрда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: